Тошкентда 1902 йилда бери кузатилмаган ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда 26 май куни ушбу кун учун хос бўлмаган, рекорд даражадаги ҳароратлар қайд этилган. Хусусан, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида энг юқори ҳарорат кузатилган. Шу куни ушбу ҳудудларда ҳарорат 40-42 даражагача, айрим чўл туманларида 44 даражагача қизиди.
Шунингдек, Тошкентда май ойида энг юқори ҳарорат 39,9 даража 1902 йилда қайд этилган. Бу бўйича ҳам пойтахтда рекорд урилган.
«Ўзгидромет» май охиригача қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туришини маълум қилди. 29–30 май кунлари ҳарорат бир оз (2-3 даражага) пасаяди. Ёзнинг бошида об-ҳавода сезиларли ўзгариш бўлмайди.