ССВ томонидан 2020 йил 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чилиниш бўйича сўнгги маълумот эълон қилинди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда ушбу вақтга келиб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3396 (+27) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 7 нафар аҳоли орасида, Самарқанд вилоятида 1 нафар аҳоли орасида, Тошкент вилоятида эса 1 нафар аҳоли орасида, 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Ҳозирда юртимизда 714 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.