Отабеков коронавирусга чалинганлар касалликни кимдан, қаерда юқтирганини аниқлаш имкони бўлмаётганини айтди

Отабеков коронавирусга чалинганлар касалликни кимдан, қаерда юқтирганини аниқлаш имкони бўлмаётганини айтди
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат бўйича сўз юритди.

Мутахассис карантин тадбирлари давом этаётганини таъкидлаб, ҳозирда 46 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб турганини айтди.

Мамлакатда эпидемик вазият жиддийлигича сақланиб қолмоқда. Отабеков аввалроқ Новоий “яшил” ҳудуддан “қизил” ҳудудга айлнгани, кеча Бухорода ҳам шундай ҳолат кузатилганини алоҳида таъкидлади.

“Энг ачинарлиси, аҳоли орасида касалликка чалинганлар аниқланяпти. Уларнинг қаерда, кимдан касаллик юқтирганини аниқлаш имкони бўлмаяпти. Бу эса касалликка чалинганлар, касаллик манбаи атрофимизда эканидан далолат. Ҳар биримиз кўчага чиққандан кейин оиламиз бағрига соғлом қайтиб келиш ҳақида ўйлашимиз керак”, – дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда ушбу вақтга келиб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3396 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда 714 нафар бемор даволанмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тоживой 30 май 2020 17:05
    Карантин умуман керак эмас. Чунки вирус бир пайдо бўлдими ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди энди. Ҳамма касал бўлиб, ўзида иммунитет ҳосил қилмагунга қадар тарқалаверади. Буни аниқ билиб қўйган яхши. Лекин, бу вирусдан ваҳима даражасида қўрқиш ҳам керак эмас - таҳлиллар кўрсатишича, ўрта ўлимлар сони 2019 йилга нисбатан ошмаган. Карантин фақат одамларга қийинчилик туғдирмоқда. Турли амалдорлар ўзлари хизмат машиналарга миниб, ишга бориб келаверади. Оддий одамларга эса фақат таксиларни қолдирган булар. Оиласини боқсинми, таксида ишга борсинми?
  2. Адолат 29 май 2020 08:58
    Бизни СЭС ходимлари хеч вакони билишмайди,факат пул бу́лса бу́лди,шу вирус хакида хам хеч нарсани билишмайди,у́рганмасдан туриб,билар билмас одаиларни вирус юктирган деб баракларга тикиб куйяпди
  3. Олим 29 май 2020 05:07
    Уйда ётиб олиб ёзиш осон узингиз 14 кун давомида ким билан учрашганингиз хакида бир уйлаб куринг эпидемиологик суриштурув бир жиноятни очиш билан баровар
  4. Бойка 28 май 2020 23:39
    Жазийрама иссиқда қатъий карантин режимига қайтиш аҳолига осон бўлмайди, фақат карантин режимига тўлиқ амал қилинмаётганлиги сабабли шунақанги холатлар такрорланмоқда, барибир шу бало инфекциядан худохоласа қутиламиз албатта
  5. Махмудов одилжон 28 май 2020 20:41
    Булмаса кайтайлик катьий карантинда улиб колмасмиз 2 ой улмадик ку
  6. алишер 28 май 2020 19:16
    отабеков узини отини топиб олса хамкотта гап

    отабеков узини исмини билса хам котта гап
  7. Farhod 28 май 2020 16:10
    Karantinni yana ozroq vaqtga cho'zish kerak edi. Hududlarga bo'lmasdan
  8. Хакимжон 28 май 2020 15:35
    Буларга ишониб 2 ойдан буен кулими ювибман, эссиз!
  9. Хушвакт 28 май 2020 13:20
    Агар шу одам билмаса, колганла турисида гапирмасаям буларкан. Бунакада купчилик касалланиши мумкинку. Кандай йул тутиш керак. Бошкаттан карантин киса ёрдам берармикин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Отабеков коронавирусга чалинганлар касалликни кимдан, қаерда юқтирганини аниқлаш имкони бўлмаётганини айтди