Тошкентда яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 (+41) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истанбул шаҳридан ҳамда 17 нафари Қозоғистондан юртимизга кириб келган. Қолган 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.
Шунингдек, бугун Тошкентда 17 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Айни пайтда мамлакатимизда коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 2685 нафарга етди.