Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 28 май куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича батафсилроқ маълумот берди.
Маълум бўлишича, 28 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3444 (+7) нафарни ташкил этмоқда. Янги инфекция қайд этилган ҳолатнинг 3 нафари Самарқандда аҳоли орасида аниқалнган бўлса, 4 нафари Тошкент вилоятида Қозоғистондан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида тасдиқланган.
Вазирлининг қўшимча қилишича, 28 май санасида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 75 ҳолатнинг 48 нафари Карантин марказидан, 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 16, Самарқанд вилояти 4, Тошкент вилояти 1) эса аҳоли орасидан аниқланди. Пайшанба куни давомида 26 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Айни вақтда касалликка чалинган 3444 нафар бемордан 2694 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 736 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги даволаш муассасаларида даволанишмоқда.
Шунингдек, 28 майда 1166 нафар фуқаро карантинга олиниб, 1284 нафар фуқаро чиқарилди.
Стационар карантинга эса 1532 нафар фуқаро олиниб, 935 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.