Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йил 29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3463 (+19) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 2 нафари Сирдарё вилоятида Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Шаржадан, 3 нафари Новосибирскдан чартер рейс билан келган, қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.
Ҳозирда Ўзбекистонда 755 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.