Бухоро вилоятининг Шофиркон туманига кириб-чиқиш тўхтатилди.
Маълум бўлишича, шу йил 27 май куни тумандаги бир оиланинг 7 нафар аъзосида коронавирус аниқланган. Шундан келиб чиқиб ушбу туман "қизил" ҳудудга киритилди. 28 майдан эса Шофирконга кириб-чиқиш тўхтатилди.
Беморлар билан мулоқотда бўлганлардан дастлабки тест намуналари олинмоқда. Шунингдек, туманда шахсий транспортда ҳаракатланиш чеклангани айтилмоқда.