Соғлиқни сақлаш вазирлиги тоомонидан Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича сўнгги маълумот эълон вилинди.
Маълум бўлишича, 29 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3488 (+20) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 25 майида Россия, 26 майда эса Қозоғистондан Қўнғирот туманидаги чегара пости орқали мамлакатимиз худудига кириб келган 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган. Коронавирус инфекцияси қайд этилиши билан боғлиқ бўлган бугунги яна 14 ҳолат шу йилнинг 25 майида Екатеринбург -Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан юртимиздаги Карантин марказига олиб келинган фуқаролар орасида аниқланди.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, 29 май куни мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 44 ҳолатнинг 32 нафари карантин муассасаларидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 8 нафари (Тошкент шаҳри 4, Самарқанд вилояти 4) эса аҳоли орасидан аниқланди.
Шунингдек, кун давомида 34 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. 746 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 7 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда экани айтилмоқда.