Тошкентда сотувчининг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Аввалроқ сайтимизда Тошкент шаҳридаги "Ўрикзор" бозорида сотувчидан коронавирус аниқлангани, шундан сўнг бозор ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича, ўша сотувчининг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқланган.
Вазирлик сўнгги кунларда Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар кўпайиб бораётганини қайд этди.
"Касалланиш кўрсаткичлари шу темпда ўсиб борса эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди", - дейилда ССВ хабарида.
Маълумот ўрнида, айни вақтда 726 нафар даволанмоқда. Беморларнинг 7 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.