Соғлиқни сақлаш вазирлиги 31 майда кун давомида коронавирус касаллигига чалинганлар ва ундан соғайганлар ҳақида маълуот берди.
Маълум бўлишича, бугун, 31 май куни 58 киши коронавирусга чалинди. Уларнинг 21 (Тошкент шаҳри 11, Самарқанд вилояти 8, Наманган вилояти 2) нафари аҳоли орасида аниқланди.
Шунингдек, кун давомида 55 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, ҳозирда 749 нафар бемор даволанмоқда.