ССВ томонидан Ўзбекистонда 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус пандемияси боғлиқ маълумотлар эълон қилинди.
Маълум қилинишича, ушбу вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3554 (+8) нафарни ташкил қилмоқда. Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида карантинда бўлган фуқарода, 4 нафари эса Бухоро вилоятида аниқланган бўлиб, шундан 3 нафари Шофиркон туманида коронавирус аниқланган ҳайдовчи билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.
Қўшимча қилинишича, Тошкентда 3 нафар бемор ўткир нафас етишмовчилиги кузатилганлиги учун реанимация бўлимига олинган. Ҳозирда мамлакатимизда 757 нафар бемор даволанмоқда, 9 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.