Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани карантинга олинди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда коронавирусга чалинганликда гумонланган шахс аниқланган. Ушбу фуқаро бир неча киши билан мулоқотда бўлган. Шуни ҳисобга олиб, эҳтиёт чораси сифатида туман ҳудуди тўлиқ каратинга олинган.
Туманда автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиши қатъий назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятда барча беморлар соғайгани учун Қашқадарё вилояти "яшил" ҳудудлар таркибига киритилган эди.