Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошгани маълум қилинди. ССВ томонидан бу бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди.
31 май соат 17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда ушбу касалликка чалинганлар сони 3583 (+29) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланганаларнинг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан, 1 нафари Бухорода коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода аниқланган.
Шунингдек, вазирликнинг қўшимча қилишича, бугун Тошкент шаҳрида 47 нафар, Самарқанд вилоятида эса 7 нафар бемор касалликдан соғайган. Айни вақтга келиб юртимизда касалликдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 2837 нафарга етди.