Бугун, 1 июнь куни Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муатахассис фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди.
Нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?
"Карантин чоралари юмшатилганидан сўнг кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйди. Ниқобларни ҳафталаб алмаштирмай, ижтимоий масофага риоя қилмай қўйишди.
Кенг аҳоли қатлами билан мулоқот бошланиб кетгани натижасида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди", - деди Отабеков.
Яна карантин жорий қилинадими?
"Аслида карантин тадбирлари бекор қилингани ЙЎҚ!
Аҳоли орасида касалланиш суръати шу тарзда ошиб борса карантин тадбирлари яна-да кучайтирилиши мумкин", - дея жавоб берди Нурмат Отабеков.