"Ўрикзор"даги яна бир сотувчида ва ўша бозордан нарса олиб Юнусободдаги дўконида ишловчи фуқарода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, бугун айни пайтгача 10 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, шуларнинг 4 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Жумладан, "Ўрикзор"даги сотувчи ва унинг қизида, шунингдек, ўша бозордан маҳсулот олиб, Юнуснобод туманидаги дўконида савдо қилувчи сотувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғида коронваирус аниқланган.
ССВ Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Навоий вилоятларига қўшимча равишда, Наманган ва Бухоро вилоятларида ҳам касалланиш ҳолатларининг учраётгани барчамиз учун жиддий огоҳлантириш сигналлари эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўрикзор"да бошқа бир сотувчининг ўзида, унинг ўғли ҳамда қизида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.