ССВ томонидан Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар ҳақида сўнгги маълумот эълон қилинди.
Унга кўра, 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3673 (+11) нафарни ташкил этмоқда.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари пойтахтимиз ( уларнинг 3 нафари аҳоли, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар ораси) да қайд этилган бўлса, 1 нафардан Тошкент ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.
Шунингдек, бугун мамлакатимизда 22 нафар бемор соғайиб, умумий касаалликни енганлар сони 2859 нафарга етди.