Ўзбекистонда бир оиланинг 16 нафар аъзоси коронавирусга чалинган. Бу ҳақда ўзбек ТВсида репортаж тайёрланди.
Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги Муҳаммедовлар оиласида 16 киши коронавирус касаллиги билан зарарланган. Муолажалардан сўнг оила ўз уйига қайтди.
"Бизнинг аҳволимиз оғир эди. Ҳаммамизни карантинга олиб кетишди. Бизни шифохонада яхши қабул қилишди ва оёққа турғазишди", - деди Гулнора Муҳаммедова.
Репортажда қанай ҳолатга кўра оила коронавирусга чалингани ҳақида айтилмаган.