Ўзбекистонда яна коронавирусга чалинганлар қайд этилгани хабар қилинди. Бу ҳақда сўнгги маълумотни ССВ тақдим этди.
Маълум бўлишича, 2 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3750 (+32) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги (10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари эса Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари), 3 нафари Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафар Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Ҳозирда 827 нафар бемор даволанмоқда.
Шунингдек, бугун мамлакатимизда 49 нафар бемор ушбу касалликдан соғайди. Хусусан, Навоийда 42 нафар Тошкентда 7 нафар бемор касалликни енггани айтилмоқда.