Тошкент вилоятида ходимларини хонасида сўккан раҳбар ишдан олинди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Санитария - эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев ўзининг хонасида ходимларини сўккан. Воқеа тасвирданган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган. Шундан сўнг ҳолат ўрганилган ва айбдор вазифасидан озод қилинган.
Уни ишдан олиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, мазкур агентлик директори Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли бўйруғи чиқарилган.