Ўзбекистонда 11 соат ичида 9 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 (+9) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган.
Такъидлаш жоиз, кеча соат 23:00 ҳолатига кўра мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 3760 нафарни ташкил этаётган эди. Бугунги кўрсаткичга кўра уларнинг сони 9 нафарга ошганини билиш мумкин.