Аввалроқ сайтимизда "Ўрикзор"даги яна бир сотувчи ҳамда у ердан маҳсулот олиб Юнусобод туманидаги дўконда сотувчилик қилувчи шахсда коронавирус анилқангани ҳақида ёзган эдик.
Бугун, 3 июнь куни бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабековдан айнан қайси даҳа ва қайси дўконда коронавирус аниқлангани тўғрисида батафсил маълумот сўралди.
"Юнусобод туманидаги дўконда вирус аниқланганлиги уйдан чиқишда эҳтиёт чораларини кўриш учун етарли, деб ўйлаймиз", - деди Нурмат Отабеков.
Шунингдек, брифингда карантиндан чиққан фуқаро билан қўл бериб кўришиш мумкинми деган мазмунда савол ҳам сўралди.
"Нафақат карантин зонадан келган, балки бошқа инсонлар билан ҳам қўл бериб, қучоқлашиб, бош уриштириб ва ўпишиб кўришиш мумкин эмас!", - дея қўшимча қилди мутахассис.