Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3000 нафардан ошди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум қилинишича, бугун Наманганда 4 нафар, Самарқандда 7 нафар, Навоий вилоятида 42 нафар ва Тошкент шаҳрида 43 нафар бемор коронавирусдан соғайди.
Шундай қилиб, айни пайтда касалликдан соғайганларнинг умумий сони 3004 нафарга етди.