Абитуриентларнинг ўқишга ҳужжат топшириш усули ва тест имтиҳонлари қандай ўтказилиши маълум қилинди.
Хабар қилинишча, бу йил абитуриентларнинг ОТМга ҳужжат топшириш муддати 15 июндан 15 июлгача қилиб белгиланган. Бунда ҳужжутлар икки хил усуслда топширилади: my.gov.uz портали орқали ёки ДТМ сайти орқали. Ҳужжатлар 24 соат давомида қабул қилинади.
Шунингдек, тест синовлари карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бунда абитуриентларнинг бинога киришдан олдин иситмаси ўлчанади. Улар ниқоб ва резина қўлқоплари билан таъминланади. Тест бўладиган бинолар кунига 4 марта дезинфекция қилинади. Ҳар бир абитуриентга 3 kv.m. жой ажратилади ва 650-700 кишидан ошмаган биноларда тест ўтказилади.
Тест синовлари 64 та бинода ўтказилади. Кунига уч сменада, бунда бир сменада 24654 нафар, кунлик 73962 нафаргача абитуриент тест синовларини топшириши мумкин бўлади.
Бу йил Ўзбекистонда абитуриентлар сони 1 млн 270 минг бўлиши кутилмоқда.