Тест синовлари ўтказиладиган вақт ва унда нечта савол бўлиши маълум қилинди.
ЎзА'инг хабар қилишича, бу йил тест синовлари карантиндан сўнг, июль-август ойларида, яъни 27 июлдан 15 августгача бўлган вақтда ўтказилади.
Шунингдек, бу йил истисно равишда 3 та мажбурий фандан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди. Фақат 2 та мутахассислик фанидан тест олинади.
Баллар ҳам қуйидагича белгиланиши маълум қилинди.
1-блокда 30 та савол бўлиши ва унда ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилиши айтилди. Шунда ушбу блокда 96 балл тўплаш мумкин бўлади.
2-блокда ҳам 30 та савол бўлади. Унда эса ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади. Бунда ҳам жами 93 балл йиғилади.
Бу йил ҳам тест синовларида аввалгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин бўлади.