Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 июнда кун давомида нечта кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939 (+30) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкнт вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.
Шунингдек, кун давомида 96 нафар фуқарода коронавирус аниқлангани маълум қилинди. Касаллангаларнинг 81 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.