ССВ яна нетча фуқарода коронавирус аниқанганини маълум қилди.
5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 (+26) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатимизда 862 нафар бемор даволанмоқда.