Тошкент шаҳри ва "яшил" ҳудудга айланишга яқин турган Наманган вилоятида аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3987 (+22) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафар Тошкент шаҳридан (8 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари хориждан келган), 2 нафар Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), қолган 2 нафари Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида қайд этилган.
Шунингдек, бугун Тошкентда 140 нафар бемор соғайди. Шундай қилиб, айни вақтда мамлакатимизда касалликдан соғайганлар сони 3227 нафарга етди.