Ўзбекистонда жамоат транспортлари ҳаракатига рухсат берилди.
Махсус комиссия ахборотига кўра Ўзбекистонда сариқ ҳамда яшил ҳудудларда жамоат транспортлари, яъни автобуслар ҳаракатига рухсат берилди. Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолиятига эса ҳозирча рухсат йўқ.
Автобус ҳаракати давомида бир неча қоидалар жорий қилинди. Унга кўра, автобуслар бош ва оҳирги бекатларда тўлиқ дезинфекця қилиниши, ҳайдовчилар қўлқоп ҳамда ниқоблар билан таъминланиши ва уларни тез-тездан алмаштириб туриши кераклиги белгиланди. Шунингдек, ниқобсиз бўлган йўловчилар автобус салонига киритилмаслиги ҳам белгилаб қўйилди.
Ушбу талабларнинг бажарилиши устидан Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари назорат олиб боришади. ЙЎловчилардан эса автобусларда масофани сақлаб, карантин талабларига риоя қилиш сўралди.
Маълумот ўрнида, автобус ҳаракатига 8 июнь (душанба)дан рухсат берилди.