Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайси бозорлар ва туманларда аҳоли орасида коронавирус аниқланаётгани ҳақида батафсил маълумот берди.
Хабар қилинишича, 5 июнда 17 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилган. Ушбу 17 ҳолат қуйидаги манзилларда кузатилган.
Тошкент шаҳрида 9 кишида аниқланган. Олмазор туманида нафақадаги фуқарода, "Ўрикзор" бозоридаги яна бир сутувчи ҳамда унинг 5 нафар оила аъзосида коронавирус аниқланган.
Шунингдек, 4 ҳолатда Қашқадарёда аҳоли орасида коронавирус аниқланган. Чироқчилик йигит май ойида "Ўрикзор"да юк ташувчи бўлиб ишлаб юрганда коронавирус юқтирган ва уйига келиб 3 нафар оила аъзосини зарарлаган.
Тошкент вилоятида 2 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилган. Хусусан, Оҳангарон туманида 1 нафар фуқарода ҳамда қибрайлик, Тошкентдаги Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланувчи фуқарода коронавирус аниқланган.
Бундан ташқари Наманган вилоятида Ички ишлар ходими ва Бухоронинг Шофиркон туманида йўл қурилиш идораси ходими Covid-19 билан зарарлангани маълум бўлган.
Шу билан бирга, бугун соат 17:00гача Тошкентда 3 нафар фуқарода, жумладан Шайхонтоҳур туманидаги “Медиа Парк” савдо мажмуасининг яна 2 нафар ходимида ҳам коронавирус аниқланган.