Соат 06:45дан мактаб директорларига ўт юлдириб, мажбурий обуна қилдирган ва уйма-уй юрдиртирган ҳоким ўринбосари жазоланди

Соат 06:45дан мактаб директорларига ўт юлдириб, мажбурий обуна қилдирган ва уйма-уй юрдиртирган ҳоким ўринбосари жазоланди
Соат 6.30дан мактаб директорларига ўт юлдириб, мажбурий обуна қилдирган ва уйма-уй юрдиртирган ҳоким ўринбосари жазоланди. Бу ҳақда ХТВ хабар қилди.

Маълум бўлишича, Зангиота тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Мамадалиев шу йилнинг 15 январида оғзаки топшириқ бериб тумандаги ҳамма мактабларни 10 дан ортиқ рўзномаларга мажбурий обуна қилдирган.

Шунингдек, ҳоким ўринбосари шу йил 14 май куни 44 та мактаб директорига уйма-уй юриб, маҳаллалардаги кам-таъминланган оилаларни хатловдан ўтказиш топшириғини берган. Унга кўра директорлар 1 ҳафта давомида ўқитувчилар билан уйма-уй юриб, ҳисобот қилиб, ҳокимиятга топширган.

Бундан ташқари, 28 май куни Мамадалиев директорлар, ёшлар етакчилари ва ҳар бир мактабдан 1 нафардан ходимни ҳамда 80дан ортиқ ўқитувчини эрта тонг, соат 06:45 дан туманда ўсган ўтларни тозалаш ва ерни чопиқ қилиш, юмшатиш кўринишидаги мажбурий меҳнатга жалб қилган.

Ҳоким ўринбосарининг ушбу ҳаракатлари ўрганиб чиқилган ва унга нисбатан якуний қарорга кўра 15,61 млн. сўм жарима жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Asqar 8 июн 2020 02:17
    Барибир хеч нарса узгармайди

    Барибир хеч нарса узгармайди бизда одамни кадри коопейка

    Oscar,
    Канака килиб фикр колдириш мумкин
  2. Oscar 8 июн 2020 00:17
    Пуллийам ўзи тўламаган, қайсидир бир бечора “Тадбиркор” тўлаб берган аниқ. Яна халққи бошига. Ўшанчун шу ифлослани дип Балола кеп ётипти Аллоҳдан.
  3. Эхо 7 июн 2020 23:06
    Бундан хокимнинг узи бехабармикан?
  4. Otabek 7 июн 2020 12:22
    Kegingi paytda mahalliy hokimyat deganda faqat noqonuniy topshiriq,mansab vakolatini suistemol qilshini , vakolati doirasidan cbiqishini guvohi bo'lmoqdamiz..Bu inson huquqlarini poymol bo'lishini keltirib chiqarmoqda
  5. A. L. 6 июн 2020 19:23
    Faqat jarima qullash qullash bilan ish bitmaydi, ularni xalqni uziga quyib berish kerak, shaxsoy filrim...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Соат 06:45дан мактаб директорларига ўт юлдириб, мажбурий обуна қилдирган ва уйма-уй юрдиртирган ҳоким ўринбосари жазоланди