7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4181 (+87) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.
Ҳозирда мамлакатимизда 896 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.