Тошкентда меҳнат ва бандлик масалалари юзасидан ўтказилаётган халқаро анжумада Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ЎзА ахборотига асосан хабар қилмоқда.
- Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида шуни тан оламанки, муносиб иш ўринлари тақчиллигига аввало аёлларимиз дуч келмоқда, - деди Т.Норбоева. - Аҳолимизнинг 80 фоизи оилада эркак киши пул топиши керак, аёл фарзандлар тарбияси билан машғул бўлиши лозим, деб ҳисоблайди. Жамиятда сақланиб қолган шу каби патриархал қарашлар хотин-қизларимизнинг муносиб иш ўринларига жойлашишига ҳалақит бермоқда.