Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича бор йўғи 2 поғона кўтарилди

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича бор йўғи 2 поғона кўтарилди
Ўзбекистон Ookla компанияси томонидан тайёрланган Speedtest Global Index рейтингида (2018 йил ноябрь ойи учун) 108 ўринни эгаллади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда.

Унга кўра Ўзбекистонда мобиль интернетнинг юклаш тезлиги 10.44 Mbps, тарқатиш тезлиги эса 4.64 Mbps. Шундай қилиб юқорида қайд этилган кўрсаткичлар бўйича биз Афғонистон (121), Тожикистон (123) ва Ҳиндистонни (111) ортда қолдирдик.

Энг қизиғи, Қозоғистон мазкур рейтингда 80 ўринни, Қирғизистон 100 ўринни, Россия эса 77 ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон октябрь ойида мазкур рўйхатда 110 ўринни эгаллаган эди.

Симли интернет бўйича эса Ўзбекистон 111 ўринни эгаллади. Унга кўра Ўзбекистонда интернет юклаш тезлиги 9.98 Mbps, тарқатиш эса 9.74 Mbps’га тенг.

Солиштириш учун, Қозоғистон симли интернет бўйича 60 ўринни, Россия 45 ўринни, Қирғизистон эса 82 ўринни эгаллади.

Ўзбекистон симли интернет бўйича тузилган рейтингда октябрь ойида 110 ўринни эгаллаган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича бор йўғи 2 поғона кўтарилди