Ўзбек ТВсида "Шўрданак" ҳажвий дастури ижодкорлари томонидан ЙПХ ходимларига аталган ҳажвия дастури эфирга узатилди. Унда ижодкорлар ЙПХ инспектори ролини ўйнаб, ҳазил тариқасида видеолавҳалар тайёрлаган.
ИИВ матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада улар ушбу дастури учун пушаймонлигини айтиб, узр сўраганини кўриш мумкин. Ижодкорлар ушбу ҳажвияларини ЙПХ ходимларининг фаолияти ҳақида етарли маълумотга эга бўлмагани сабабли қилганини айтган. Ижодкорлардан бири ушбу видеолар учун пушаймонда эканини айтган бўлса, яна бири бу қилмиши учун узр сўраган.
Таъкидлаш жоиз, "Шўрданак" ҳажвий дастури бир неча йилдан буён ўзбек ТВсида ўзларининг дастурлари билан чиқиш қилиб келмоқда. Улар жамиятдаги турли мавзуларда ҳажвий дастурлар тайёрлаб, ўз мухлислари сонини ошириб бормоқда.