Ўзбекистонда Covid-19 юқтирганлар сони ошди. Янги касалланганларнинг барчаси Тошкентда аҳоли орасида аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 8 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4440 (+36) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланди.
Вазирлининг қўшимча қилишича, бугун, 8 июнь куни 109 кишида коронавирус аниқланган. Карантин муассасаларида – 39 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида –54 , Навоий вилоятида-5, Тошкент вилоятида – 4, Наманган вилоятида - 3) 66 нафар ва 4 нафар хориждан мамлакатимиз худудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.
Шунингдек, бугун 3 нафар бемор соғайгани маълум қилинди. Айни вақтда касалликни енганларнинг умумий сони 3357 нафарга етди. Ҳозирда 1065 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.