Кеча, 8 июнда бўлиб ўтган навбатдаги брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева 15 июндан фаолиятига рухсат бериладиган умумий овқатланиш жойларига қандай талаблар қўйилганини маълум қилди.
"Умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланишига қуйидаги талаблар белгиланди:
• банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
• фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
• столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
• бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
• ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
• ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш", - деди Адлия вазирлиги вакили.