"Ўзгидромет" томонидан эртага, 10 июнь санасида Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.
Хабар қилинишича, эртага Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб момақалдироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, юртимизнинг барча ҳудудларида 7-12 м/с тезликда шамол эсиши, баъзи жойларида эса шамолнинг кучи 15-20 м/с гача кучайиши мумкинлиги хабар қилинмоқда. Пойтахт Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи 32 даражагача иссиқ, кечаси эса 18 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда. Тошкент вилоятида кундузи 35 даражагача иссиқ бўлиши, кечаси эса 20 даражагача илиқ бўлиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бошқа ҳудудларда кундузи 37 даражагача иссиқ, кечаси 22 даражагача илиқ бўлиши кутиляпти.