Ўзбекистонда яна нечта кишида коронавирус аниқлангани маълум бўлди. Бу бўйича маълумот ССВ томонидан тақдим этилди.
Хабар қилинишича, 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4482 (+34) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 24 нафари хориждан келган, 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган) фуқаролар орасида қайд этилган.
Ҳозирда мамлакатимизда 1020 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.