Тошкентда 21 ёшли йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 4 январь куни 21 ёшли Аяпханов Хожиакбар Абдуғани ўғли уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. У Бектемир тумани Истиқбол кўчасида рўйхатдан ўтган. Хожиакбар уйидан чиқиб кетган вақт эгнида яшил футболка, қора куртка, тўқ кўк шим, резинали қишки оёқ кийим бўлган. Унинг бўйи 170-175 см, озғин, сочлари қора, лаби йўғон.
Хожиакбар ҳақида бирон маълумотга эга инсонлардан 102, 98-1254151, 90-9050677, 71-2303017 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралган.