«Хуллас…» – Маданият вазирлиги узр сўраган қизиқчилар воқеаси бўйича муносабат билдирди

«Хуллас…» – Маданият вазирлиги узр сўраган қизиқчилар воқеаси бўйича муносабат билдирди
Хабар қилганимиздек, “Шўрданак” ва “Қалпоқ” ҳажвия дастурлари ижодкорлари ЙПХ ходимларига ҳазил қилиб яратган ижод маҳсули учун узр сўраб, бу ишидан пушаймон бўлганликлари ҳақида ёзган эдик. Ушбу ҳолат тармоқларда кескин муҳокамларга сабаб бўлди.

Маданият вазирлиги мазкур воқеа бўйича муносабатини билдирди. Вазирликнинг маълум қилишича, вакиллар “Шўрданак”чилар билан суҳбатлашганда ушбу ҳолат бўйича фикр билдиришни истамаган.

“Маданият вазирлиги ҳажвия, сатира, аския борасида санъат ва ижодни чегараламасликни маъқуллайди. Йиллар давомида ҳажвия орқали жамиятдаги муаммо ва иллатларни йўқ қилишга қаратилган, бу йўл орқали турли соҳа йўналишларини ислоҳ қилишга ҳам кўмаклашилган. Бу худди журналист ва блогерларнинг бир муаммони олиб чиқиб, уни хал этилишига қаратилган мавзуларга ўхшайди. Шундай экан, унда нима учун бу ҳазиллар ўринли қабул қилинмайди-, деган саволлар ҳам йўқ эмас”, – дейилади вазирлик муносабатида.

Шунингдек, вазирлик хажвия бирон одамни камситишга қаратилган бўлса бунга қарши эканини билдирган.

“Хуллас, маданият ва санъат соҳасида чекловлар қўйилса, у ҳеч қачон ривожланмайди”, – дея вазирлик ўз муносабатига якун ясаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Самижон 11 июн 2020 10:06
    Узиристонда хаммани оғзига маска тиқиш керак!
    Орфографик хатоларим учун узур сўрайман :)
  2. O`ZBEK 11 июн 2020 09:10
    АХИР БУЛАР Ю.УСМОНОВА ЭМАСДА. ИИВ ХОДИМЛАРИ УЗЛАРИ УЗУР СУРАГАН БУЛАРДИ.
  3. Улугбек Гайбуллаев 10 июн 2020 19:58
    Узир суратканларни ошкор килиш керак ва вазифасидан озод этиш керак
  4. Shokhruh 10 июн 2020 19:38
    Shordanak+Qalpoq=Yulduz Usmonova
    Madaniyat vazirligi zo'r ishlavotdi bonus bn ko'ramiz Million jamoasiga tishi o'tarmikin
  5. Узбек 10 июн 2020 14:08
    Аваз Охун ИИВга хазил кимасдан хитойга хазил килди шунинг учун сабаби кейин узир сураш керак
  6. Matluba 10 июн 2020 13:54
    Kamchiliklarni to‘g‘irlash o‘rniga kechirim so‘ratishni o‘ziham qarrupsiyaga kirmaydimi?karrupsiya deganda faqat pul olish tushunilmaydi ma‘naviy karrupsiya bu kechirim so‘ratish.
  7. Ахмад 10 июн 2020 10:38
    ИИВ танқидли ҳажвияда кўтарилган муаммони бартараф қилиш ўрнига, танқидчиларни бартараф қилишди.
    Демак, ИИВда ҳалиям эскича дунёқараш: "Нет критики - нет проблем".
  8. O`ZBEK 10 июн 2020 08:40
    Тугри дунёдаги камчиликларни кимдир хажвия килиб, кимдир интернетда ва яна кимдир газета ва ТВларда курсатиб келишади. Айрим бепарасат тарбия курмаган "артист"ларга ухшаб ота-онасига ланатлар деб эмаст хакикатни маданий килиб гапирса булади.
  9. Дина 9 июн 2020 21:56
    Афсус узр суратишиб обруларини тукишди иибчилар узларини узлари
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Хуллас…» – Маданият вазирлиги узр сўраган қизиқчилар воқеаси бўйича муносабат билдирди