Кеча, 9 июнда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар қаерларда аниқлангани маълум қилинди. Бу ҳақда маълумот ССВ томонидан эълон қилинди.
Хабар қилинишича, 9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4520 (+38) нафарни ташкил этмоқда.
Кун давомида 80 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шуларнинг 42 нафари Карантин муассасаларида, аҳоли орасида 25 нафар кишида, хусусан Тошкент шаҳрида 11 нафар, Навоий вилоятида 13 нафар ва Тошкент вилоятида 1 нафар фуқарода аниқланган. Шунингдек, 13 нафар хориждан Ўзбекистонга кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланган.
Ҳозирда Ўзбекистонда 1043 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 8 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.