Президентимиз 2018 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармоннинг 6-бандида Universal Mobile Systems” МЧЖни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилаётганлиги таъкидланган.
«Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ–4022-сон қарорига мувофиқ Агентлик томонидан “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда барча давлат хизматлари фақатгина операторнинг маълумотларни қайта ишлаш марказлари орқали кўрсатилишини таъминлашни назарда тутадиган 2019-2021йилларда “Universal Mobile Systems” МЧЖни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда”, – дейилган Президент фармонида.