Учта ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 4547 (+27) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланганларнинг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари эса аҳоли орасида, хусусан Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятларида 1 нафардан, Тошкент вилоятида 4 нафар фуқарода коронавирус аниқланди.
Ҳозирда 1070 нафар бемор даволанмоқда, улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.