Яна тўртта ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 10 июнь куни соат 17:00 ҳолатига кўра яна 44 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 4591 нафарга етди.
Янги касалланганларнинг 20 нафари Карантин марказида, шунингдек, Сирдарёда 8 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус аниқланган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 6 нафар, Сирдарёда 3 нафар, Хоразмда 1 нафар ва Самарқанд вилоятида 2 нафар фуқарода, яъни аҳоли орасида касалликка чалинганлар аниқланди.