Ўзбекистонда яна бир коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, самарқандлик эркак шу йил 27 майда Россиядан чартер рейсда олиб келинган. 1 июнда эркакда коронавирус аниқланган ва Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Ўша куннинг ўзида беморнинг аҳволи оғирлашган ва реанимацияга олинган.
Қўшимча қилинишича, эркак узоқ йиллар давомида ўткир лейкоз, сурункали анемия оғир даражаси ва нафас етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган бўлган. Вазирликнинг хабар қилишича, эркак кўрсатилган муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.