Бугун Ўзбекистонда 7 та ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 10 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра яна 32 кишида коронавирус аниқланган. Айни вақтда мамлакатда умумий зарарланганлар сони 4623 нафарни ташкил этмоқда.
Бугун Ўзбекистонда кун давомида 103 нафар фуқарода коронавирус аниқлангани маълум бўлди. Янги касалланганларнинг 64 нафари карантин муассасаларида, аҳоли орасидан (Тошкент вилоятида – 11, Тошкент шаҳрида –7 , Сирдарё вилоятида – 3, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида –2, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида – 1 нафардан) жами 27 нафар ва 12 нафар хориждан мамлакатимиз худудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.
Шунингдек, бугун 73 нафар бемор соғайди. Ҳозирда 1072 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.