Cўнгги уч кунда Ўзбекистонда аҳоли орасида айнан қаерларда коронавирусга чалинганлар аниқлангани маълум қилинди

Cўнгги уч кунда Ўзбекистонда аҳоли орасида айнан қаерларда коронавирусга чалинганлар аниқлангани маълум қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги уч кунда Ўзбекистонда 292 кишида коронавирус аниқлангани, уларнинг 118 нафар аҳоли орасида қайд этилганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, 8 июнь куни касаллик қайд этилган жами 109 нафар беморнинг 66 нафари, 9 июнь куни коронавирус аниқланган жами 80 нафар беморнинг 25 нафари ҳамда 10 июнь куни санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 103 нафар беморнинг 27 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Хусусан, 10 июнда коронавирусга чалинганларнинг 11 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафардан Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳамда Қашқадарёда 1 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Масалан, Тошкентда ўзини ўзи даволамоқчи бўлган фуқарода, Юнусободда туман давлат солиқ инспекциясининг 2 нафар инспекторида, Шайхонтоҳур туманидаги “Медиапарк” савдо мажмуаси сотувчисининг онасида коронавирус аниқланган.

Аввалроқ Қибрайда яшаб Юнусободдаги бозорда зираворлар савдоси билан шуғулланувчи фуқарода ҳам коронавирус аниқлангани хабар қилинган эди. Аниқланишича, унинг 2 нафар оила аъзосида, Бекобод ва Тошкент туманларида яшовчи 2 нафар фуқаро ҳамда Тошкент туманидаги “Американ госпитал” хусусий клиникаси кичик тиббиёт ходимида ҳам касаллик тасдиқланган.

Шунингдек, Сирдарёда коронавирус аниқланган ИИБ ходимининг қўшниси ҳамда у билан мулоқотда бўлган 2 нафар тикувчилик цехи ходимларида, Самарқан вилояти “Мароқанд” ДУКнинг 2 нафар ходимида ҳам коронавирус аниқланган.

Бугун, 11 июннинг ўзида 52 нафар бемор аоли орасида аниқлангани билидирлган эди. Улар орасида пойтахтдаги Юнусобод бозорида 2 нафар сотувчида ҳам коронавирус аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 4695 нафарге етди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ҳайитмамат 11 июн 2020 20:45
    Расво бӯпти хаммаси енди авжига чиқади қаттиқроқ турмаяпти
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Cўнгги уч кунда Ўзбекистонда аҳоли орасида айнан қаерларда коронавирусга чалинганлар аниқлангани маълум қилинди