Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди.
ССВнинг хабар қилишича, 11 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра яна 22 кишида коронавирус аниқланиб, айни вақтда касалликка чалинганларнинг умумий сони 4717 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатлари 10 нафари Карантин марказида, 4 нафари Тошкент шаҳрида (3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган), 3 нафари Сирдарё вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида Россиядан чегара пост орқали мамлакатимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида қайд этилган.
Бугун шунингдек, 79 нафар бемор ушбу касалликдан соғайиб, COVID-19'дан фориғ бўлганлар сони 3611 наафар бўлди.
Шунингдек, айни пайтда мамлакатда 1087 нафар бемор даволанмоқда.