Аввалроқ ўзбекистонликлар ўз уйларида тўй ташкил этаётгани маълум қилинган эди. "Яшил" ҳудудларда меҳмонлар сони чекланган ҳолда тўйлар ташкил этилмоқда.
Тармоқларда тўй тадбири иштирокчилари эпидемиологик қоидаларини бузгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Кўплаб меҳмонларда тиббий ниқоблар йўқлигини кўриш мумкин. Видеони тарқатганлар тўй Тошкент вилоятида бўлганини айтишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, республика комиссияси карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тўйларни ташкил этишга рухсат берган эди. Лекин, фуқаролар мавжуд қоидаларни бузаётган ҳолатлар кузатилмоқда.