Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, 11 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра яна 24 кишида коронавирус аниқланди. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 4741 нафарга етди. Янги касалланганларнинг 11 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳри ва 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ҳамда 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, бугун, 11 июнда 118 фуқарода коронавирус аниқланган. Шундан 70 нафари Карантин муассасаларида (жумладан, Қашқадарё вилояти Муборак туманида бир йўла 28 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилган), 39 нафари аҳоли орасида (шундан Навоий вилоятидан 18 нафар, Тошкент шаҳридан 17 нафар, Наманган вилоятидан 3 нафар ҳамда Тошкент вилоятидан 1 нафар), қолган 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шунингдек, бугун юртимизда умумий ҳисобда 105 нафар фуқаро соғайди. Айни вақтда 1085 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.